Эрондаги намойишларда Ўзбекистон фуқаролари жабрланмаган — ТИВ

10:36 14 Январь 2026 Сиёсат
356 0

Ўтган йилнинг 28 декабридан бери Эронда оғир иқтисодий вазият ва миллий валюта курсининг кескин пасайиши сабабли бошланиб, кейинчалик сиёсий тус олган кескин норозилик намойишлари давом этмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу мамлакатда бўлиб турган ватандошларни огоҳликка чақирди.

Ўзбекистоннинг Эрондаги Элчихонаси маълумотларига кўра, ҳозирга қадар намойишлар давомида жабрланганлар орасида мамлакатимиз фуқаролари қайд этилмаган.

ТИВ матбуот хизматининг ёзишича, вазирлик Эрондаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Шу муносабат билан, Эронда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан митинг ва намойишларда иштирок этмаслик, одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқ бўлиш ҳамда шахсий хавфсизлик чораларига қатъий риоя этиш сўралди.

Қайд этилишича, зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Теҳрон шаҳридаги Элчихонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин:

+982122299780

+982122832025

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер