Эрон Россия ҳарбий-денгиз флоти билан ҳамкорликда машғулот бошлади
Эрон Россия ҳарбий-денгиз флоти ва Ислом инқилоби қўриқчилар корпуси иштирокида ҳарбий машқларни бошлади. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Унда айтилишича, Эрон мамлакат жанубий қирғоқлари яқинида Россия ҳарбий-денгиз флоти бўлинмалари иштирокида машғулотларни бошлаган. Маълумотларга кўра, ушбу ҳарбий машғулотларда Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаийга бўйсунувчи Ислом инқилоби қўриқчилар корпуси ҳам иштирок этмоқда.
Маълумки, аввалроқ, Европа Иттифоқи Ислом инқилоби қўриқчилар корпусини расман террорчи ташкилот деб эълон қилган эди. Кремль эса ушбу вазиятга нисбатан эҳтиёткорона позиция эгаллаб, томонларни вазминликка чақирган.
«Биз минтақада мисли кўрилмаган кескинлашувни кузатяпмиз. Бироқ сиёсий ва дипломатик воситалар, шунингдек, музокаралар устувор бўлишига умид қиламиз», — деган Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Германия мудофаа вазирлиги Бундесвер қўшинларининг Эрон чегарасидан қарийб 120 километр узоқликда жойлашган Шимолий Ироқ ҳудудидан қисман олиб чиқилганини тасдиқлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг