Энергия самарадорлигини ошириш — асосий мақсад

12:09 07 Апрель 2025 Жамият
193 0

Бош прокуратура томонидан соҳанинг малакали мутахассислари ҳамда профессор-ўқитувчиларини жалб этган ҳолда Сурхондарёда вилоятида Президентнинг “Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига асосан ҳудудий ва туман (шаҳар) штаблари аъзолари учун "Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш масалалари" мавзусида сайёр семинар машғулоти ташкил этилди.

Семинарда соҳанинг малакали мутахассислари ҳамда профессор-ўқитувчилар томонидан вилоят ва туман (шаҳар) штаблари ишни тўғри ташкил этиш, фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, технология йўқотишларини камайтириш, энергия ресурсларини талон-тарож қилиш ҳолатларини фош этиш ва бошқа долзарб мавзулар юзасидан ўқув машғулотлари ўтказилди.

Машғулот якунида барча штаб аъзоларидан тест синовлари  олиниб, билим ва кўникмалари баҳоланди. 

Шу билан бирга, иштирокчиларга юқоридаги қарорга асосан энергия самарадорлигини ошириш бўйича туман (шаҳар) идоралараро ишчи гуруҳларининг вазифалари, энергия балансини ишлаб чиқиш, кўрсаткичларини бажариш, энергияни тежаш дастурлари ижросини таъминлаш, энергия самарадорлигини ошириш борасидаги фаолиятни ташкил этиш механизмлари тушунтирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер