Элдор Шомуродовнинг асосий рақобатчиси «бўрилар тўдаси»дан ҳайдалиши мумкин

10:31 02 Май 2025 Спорт
507 0

Украиналик ҳужумчи Артём Довбик яқин вақт ичида «Рома» сафини тарк этиши мумкин. «Рома Пресс» нашрининг ёзишича, римликлар футболчини яна Испания Ла Лигасига қайтариш масаласини кўриб чиқмоқда. Хусусан, Довбикнинг собиқ жамоаси «Жирона» уни яна сафга қўшишга қизиқиш билдирган ва трансфер борасида бошқалардан илгарилаб кетган.

Гарчи Артём Довбик «Рома» сафидаги биринчи мавсумида 16 та гол уришга эришган бўлса-да, клуб раҳбарияти уни етарли даражага чиқа олади деб ҳисобламаяпти. Шунингдек, «Рома» молиявий мувозанатни тиклаш ниятида бўлиб, ушбу трансфердан даромад олишга умид қилмоқда. Шу сабабли клуб Довбикни сотиш вариантини жиддий таҳлил қилмоқда.

«Жирона» томони эса футболчини яна жамоага қайтаришга тайёр. Клуб бош мураббийи Мишел Довбикнинг салоҳиятига ишонади ва уни яна аввалги спорт формасига қайтариш имконияти борлигига ишонади.

«Рома» футболчига сарфлаган маблағнинг катта қисмини қайтариб олмоқчи. Айни пайтда эса «Жирона» ушбу маблағни тўлашга қодир эмаслигини маълум қилган. Шундай бўлса-да, музокаралар давом этмоқда ва томонлар келишувга эришишга ҳаракат қилиб кўради.

Гап шундаки, украин футболчиси ҳамюртимиз Элдор Шомуродовнинг клубдаги энг асосий рақобатчиси ҳисобланади. Клуб Элдор билан шартномани узайтириши эса «бўрилар»нинг Довбикдан кўра уни устун кўришини кўрсатмоқда. Римлик мухлислар ҳам Шомуродовни олиб қолишни, Артёмни эса клубдан кетказиш кераклиги ҳақида талаблар билан чиқишган. Ҳозирча аниқ трансфер тафсилотлари мавжуд эмас.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?