Эксклюзив ҳуқуқ бериш тартиби белгиланди
28–февраль куни «Иқтисодиётда рақобатни ривожлантириш ва хусусий секторнинг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат ташкилотларига муайян товарларни ишлаб чиқариш, сотиш ёхуд сотиб олиш, шунингдек, ягона операторлик хизматларини кўрсатиш бўйича берилган мутлақ ҳуқуқ эксклюзив ҳуқуқ сифатида тан олинади.
Бундай ҳуқуқ қонунчилик ҳужжатлари билан истисно тариқасида берилган рухсат ёки умумий тартибдан ташқари равишда берилган якка тартибдаги лицензия асосида тақдим этилади. Танлов (тендер) асосида тақдим этилган лицензиялар эксклюзив ҳуқуқ ҳисобланмайди.
Бундан ташқари, 2025 йил 1 апрелдан эксклюзив ҳуқуқ хўжалик юритувчи субъектларга қонунлар, Президент фармони ва қарорлари билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, Ўзбекистон мудофаа қобилиятини, давлат ва жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш ёки табиий офатлар, ҳалокат ва эпидемияларнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш мақсадлар учун берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг