Экология вазирлиги ҳузуридаги “Green University”га ректор тайинланди

15:44 25 Июль 2023 Жамият
367 0

2023 йил 24 июлдан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (“Green University”) ректори лавозимига Салихов Жасур Шавкатович тайинланди.

Жасур Салихов 1976 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (бакалавр)ни тамомлаган. 

Таъкидлаш жоизки, Жасур Салихов катта халқаро илмий тажрибага эга. Буюк Британия Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик вазирлигининг “Чивнинг” стипендияси (FCO Chevening Scholarship) соҳиби. Буюк Британиянинг “Йорк” университетида магистр даражасини эгаллаган. Шунингдек, Япониянинг “Васеда” университетини Халқаро стратегия йўналиши бўйича магистрлик даражасини тамомлаган ҳамда Буюк Британиянинг “Оксфорд” университети “Ориел” коллежида тадқиқотчи сифатида фаолият олиб борган. 

Жасур Салихов 2007 йилда Ўзбекистондаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб, фан доктори – доцент даражасини қўлга киритган. 

Бундан ташқари, Ж.Салихов Япония фонди аъзоси бўлган ва Токио университетида докторлик диссертациясидан кейинги илмий тадқиқотларни якунлаган. 15 йилдан ортиқ вақт давомида Иқтисодиёт, Микроиқтисодиёт ва тегишли фанлардан маърузалар ўқиган ва семинарлар ўтказган. 

Солиҳов бунгача Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ижтимоий ривожланиш департаменти директори, молия ва бошқарув проректори лавозимларида ишлаган.

Ж. Салихов 2014-йилдан 2023 йил бошига қадар Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ректори сифатида фаолият юритган. Раҳбарлик даврида Буюк Британиянинг “Бангор” ва “Сандрленд” университетлари ҳамда янги қўшилган “Тиссайд” университетларининг бир нечта янги ўқув дастурларини жорий этган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер