Экин суви тақчиллиги долзарблигини йўқотмайди
Республика Сув хўжалиги вазирлиги берган маълумотларга кўра 2025 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун мамлакатимизда 40 млрд куб метрдан ортиқ сув сув сарфланган. Бугунги кун ҳолатида трансчегаравий сув омборлари билан ҳисоблаганда, сув захираларимиз ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 млрд куб метрга кам. Ички сув омборларимизда эса 2,7 млрд куб метр кам сув йиғилган. Албатта, бу рақамлар сувдан янада тежамкорлик билан фойдаланишни тақозо этади.
Шу мақсадда Республика Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

— Сўнгги беш йилда сув хўжалиги тизимини тубдан ислоҳ қилиш, мавжуд сув захираларидан тежамкорлик асосида фойдаланишга мамлакатимиз бўйича 60 трлн сўм бюджет маблағлари ҳамда 622 млн доллар хорижий инвестициялар йўналтирилди, — дейди вазирлик бошқарма бошлиғи С.Алимардонов. — Натижада 2025 йилга келиб, республика бўйича сув тежайдиган технологияларнинг умумий майдони 2,6 млн гектарга ёки суғориладиган майдонга нисбатан 60 фоизга етказилди. Бироқ бу ҳали чегара эмас, Иқлим ўзгариши сув тақчиллигини юзага келтирар экан барча чоралардан самарали фойдаланишимиз зарур.

Семинар тумандаги “Фармонбобо Неъмати” фермер хўжалиги далаларида ташкил этилиб, унда сув тежовчи ирригация ускуналарининг афзалликлари, канал ва ариқларни бетонлаштириш бўйича янги хорижий технологиялар, инновацион геосинтетик семент-композицион қопламалар, қишлоқ хўжалиги ерларига қуёш панеллари орқали сув етказиб бериш (Кавсар) технологияси бўйича, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича тажрибалар, илғор технологияларни амалиётга жорий этиш имкониятлари ҳамда давлат томонидан бериладиган имтиёзлар ҳақида масъуллар томонидан маълумотлар берилди.
Тадбир давомида иштирокчилар фермер хўжалигида жорий этилган замонавий суғориш тизимлари билан танишиб, ўзаро тажриба алмашдилар.
Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг