Дилором Йўлдошева «Дунёнинг 100 нафар аёли» рўйхатига киритилди

15:25 03 Декабрь 2024 Жамият
346 0

Буюк Британиянинг BBC нашри 2024 йил учун дунё бўйлаб илҳомлантирувчи ва нуфузли аёллар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда Нобел мукофоти совриндори, актриса, спортчи, журналист ва бошқа фаоллар қаторида ўзбекистонлик аёл Дилором Йўлдошева ҳам бор.

«Дунёнинг 100 нафар аёли» лойиҳасига бутун дунё бўйлаб аёллар дуч келаётган барча қийинчиликларга, муаммоларга қарамасдан, раҳбарлик вазифасини олиб, жамиятдаги ижобий ўзгаришлар учун курашишни давом эттираётган аёллар орасидан энг яхшилари танлаб олинади.

Икки йил муқаддам Дилором Йўлдошева ўрим-йиғим пайтида бахтсиз ҳодиса оқибатида иккала оёғини йўқотган. Ҳамюртимиз шундай ҳолатда ҳам тушкунликка, умидсизликка тушмасдан ўзининг тикувчилик бизнесини очиб тадбиркорлик қила бошлади. Ишчилар ва мактаб ўқувчилари учун кийим тикиш бўйича кўплаб шартномалар тузиб, ўнлаб бошқа аёлларни даромад билан таъминлади.

«У тадбиркорлик ва ресурсларни бошқариш асосларини ўрганди ва 40 дан ортиқ шогирдлар тайёрлашни давом эттирди. Бир неча ой ичида унинг компанияси сезиларли даражада ўсди, бепул устахоналар очди ва ишчилар ва мактаб ўқувчилари учун кийим-кечак ишлаб чиқариш бўйича шартномалар тузди», дейилади BBC хабарда.

Адлия вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Дилором Йўлдошева Адлия вазирлиги томонидан йўлга қўйилган «Мадад» ижтимоий-ҳуқуқий лойиҳасининг илк иштирокчиси бўлган. У лойиҳа доирасида суратга олинган «Матонат» фильмининг бош қаҳрамони ҳамдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер