Давлат жисмоний шахсларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаши мумкин – Қонун лойиҳаси
Фото: Иллустратив
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мажлисида «Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда атрофлича муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг матбуот хизмати хабар берди.
Мамлакатимизда омонатларни кафолатлаш тизими билан барча тижорат банклари қамраб олинмагани боис жисмоний шахслар бўлган кўплаб мижозларга хизмат кўрсатувчи Халқ банки омонатларни кафолатлаш тизимида иштирок этмаган ҳолда, унга жойлаштирилган омонатлар давлат томонидан кафолатланиши мумкин.
Мажлисда депутатлар ушбу қонун лойиҳаси молия хизматлари бозорида рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатаётган юқоридаги сабабларни бартараф этиш учун зарур деб ҳисоблаши билдирилган. Бундан ташқари, банклардаги омонатлар фуқароларнинг омонатларини кафолатлаш фонди томонидан тўлиқ ҳажмда кафолатлангани омонатчилар томонидан банкнинг молиявий ҳолати ва фаолият таваккалчилиги билан қизиқмасдан ўз маблағларини юқори фоизли омонатларга жойлаштирилишига сабаб бўлади.
Қонун лойиҳасида омонатларни кафолатлаш тизимини ислоҳ қилиш, шу жумладан банк тизимининг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлаш, уни илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларга мувофиқлаштириш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, лойиҳада аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш учун иқтисодий инқирозларнинг салбий оқибатларини минималлаштириш мақсадида кафолатланган омонат миқдорининг юқори чегараси (200 миллион сўм) ҳам қайд этилган.
Қонун ташаббускорларининг маълум қилишича, кафолатланган омонат миқдорининг чеклангани билан банклар фуқаровий жавобгарликдан озод этилмайди ва улар омонатчилари олдида ўзининг мол-мулки билан жавобгар бўлишади. Шу билан бирга, лойиҳани янада такомиллаштириш, пишиқ-пухта ҳолатга келтириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини, таклиф ва тавсиялари билдирилган бўлиб, кейинги ўқилишларда бартараф этиш мажбурияти ташаббускорларга етказилди.
Қайд этиш керакки, Жаҳон банки экспертлари томонидан республикамиздаги банкларнинг «Омонатларни кафолатлашнинг самарали тизими асосий тамойиллари»га мувофиқлиги ўрганилганда, 16 та асосий тамойилдан 8 таси бўйича қўйилган мақсадларга эришиш мумкин эмаслиги ёки бундай мақсадларга зид қоидалар мавжудлиги аниқланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг