Давлат ташкилотларининг очиқлик индекси эълон қилинди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2024 йил якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлик даражасини кўрсатувчи очиқлик индекси натижалари эълон қилинди.
Унга кўра, энг очиқ ташкилот сифатида 91,8 балл билан Олмалиқ кон-металлургия комбинати тан олинди. Ундан кейинги ўринларда Давлат солиқ қўмитаси ҳамда «Ўзавтосаноат» АЖ турибди.
Баҳолаш жами 98 та давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимиятлари фаолиятини ўрганиш орқали амалга оширилган. Индекс 8 та индикатор ва 84 та мезон асосида шакллантирилди.
Умумий натижаларга кўра, 50 та ташкилот «яшил» тоифага киритилди (бу кўрсаткич 2023 йилдаги 31 та ташкилотга нисбатан анча юқори), 35 та ташкилот «сариқ» тоифага киритилди (2023 йилда бу рақам 43 тани ташкил этган), 13 та ташкилот эса «қизил» тоифага тушди (бу ўтган йилдаги 29 та ташкилотга қараганда икки баравар кам).
Индексда ўртача кўрсаткич 70 баллни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 8 баллга юқори .
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг