Давлат хизматларини кўрсатиш сифати аҳоли томонидан баҳоланади

11:39 17 Декабрь 2025 Ҳужжатлар
234 0

Ҳукумат қарори (792-сон, 16.12.2025 й.) билан «Давлат хизматларини кўрсатиш сифатини аҳоли томонидан баҳолаш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.

Низомга кўра, қуйидагилар ваколатли органларнинг давлат хизматларини кўрсатиш сифати ва самарадорлигини аҳоли томонидан баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:

  • хизмат кўрсатиш сифати;
  • хизматнинг ўз вақтида кўрсатилгани;
  • хизматдан фойдаланиш имконияти.

Шунингдек, баҳоловчи давлат хизматидан фойдаланганидан сўнг махсус QR-кодни сканер қилиб, белгиланган мезонлар асосида 1 дан 5 гача ўз баҳоси ва фикрларини қолдириши мумкин бўлади.

Қолдирилган 3 ёки ундан паст баҳо ҳамда салбий фикрлар давлат хизматларининг сифатини яхшилаш мақсадида ваколатли органлар ҳамда Адлия вазирлигига автоматик тарзда юборилади.

Бунда мазкур ҳолатларга сабаб бўлаётган шарт-шароитлар ваколатли органлар томонидан ўрганилиб, уларни бартараф қилиш чоралари кўрилади.

Бундан ташқари, баҳолаш натижалари яхшиланишига эришилмаганда, Адлия вазирлиги томонидан масъул ходимларни давлат хизматлари кўрсатишдан четлаштириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича ваколатли органга тақдимнома киритилади.

Баҳолаш натижаларига кўра давр, ваколатли орган ва ҳудудлар (вилоятлар ва туман (шаҳар) кесимида рейтинг шакллантирилиб, ҳар чорак, ярим йил ва йил якуни билан кейинги ойнинг 15-санасига қадар ЯИДХПда эълон қилиб борилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?