Дарахтларни кесиш ортидан ҳуқуқбузар 24 миллион сўм жарима тўлайди

18:20 03 Сентябр 2025 Жамият
122 0

Бугунги кунда юртимизда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг кесилишига қарши мораторий жорий қилиниб, тегишли рухсатларсиз дарахтларни кесиш қатъиян ман этилади.

Шунга қарамай, бундай ҳолат Пахтачи туманидаги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими давлат инспекторлари томонидан Қиргули МФЙ ҳудудида кузатув рейди давомида аниқланди. Унга кўра, Ҳаёт Элбеги МФЙда яшовчи фуқаро Э.Ж томонидан шу ҳудуддаги ипак қурти учун экилган 5 туп тут дарахтларни ноқонуний кесиб олиб кетаётгани кузатилган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, ўсимлик дунёсига етказилган зарари учун 24 000 000 сўм жарима ҳисобланди. Далилий ашёлар вақтинча сақлаш учун олиб қўйилди.

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?