Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?

14:47 06 Февраль 2026 Жамият
240 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» 7-8 февраль, дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, эртага, 7 февраль куни республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқни ташкил этади, кундузи 7-12 илиққача кўтарилади.

Якшанба куни асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқни, кундузи 10-15 даража илиқни ташкил этади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 6 ва 8 февраль кунлари айрим жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.

Тошкент шаҳрида дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, эртага кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат эртага кечаси 1 даража совуқ-1 даража илиқ, кундузи 9-11 даража илиқ, якшанба куни кечаси 1-3 даража илиқ, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?