Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади

13:40 30 Май 2025 Жамият
182 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / “Халқ сўзи”

«Ўзгидромет» агентлиги 30-31 май ва 1 июнь кунлари республика ҳудудида қандай об-ҳа кузатилишини маълум қилди.

Унга кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида эртага, 31 июнь куни қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати шанба куни 28-31 даражагача, якшанба куни 32-35 даражагача аста-секин кўтарилади.

Ушбу кунларда республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида шамол 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида бугун кундузи ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 26-28 даража бўлади.

Пойтахтда дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат шанба куни 28-30 даража, якшанба куни эса 29-31 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-6 м/с тезликда эсади, бугун куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда 8-10 м/с гача кучайиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?