Чўнғарада бепул тиббий кўрик ўтказилди

15:12 10 Октябр 2024 Жамият
191 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Риштон туманининг эксклав ҳудудидаги «Чўнғара» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган оилавий шифокорлик пунктида навбатдаги бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

Чўнғараликлар Риштон тумани тиббиёт бирлашмасининг кардиолог, невропатолог, уролог, рульмонолог, акушер-гинеколог каби шифокорлари кўригидан ўтди. Шу куни туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Бунёдбек Ҳожираҳматов иштирокида сайёр қабул ҳам уюштирилиб, касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўйича юзма-юз мулоқот ўтказилди.

— Бугун 30 нафардан зиёд ёш келинчаклар, ўсмир қизлар ҳам тиббий кўрикдан ўтиб, мутахассислардан керакли маслаҳатлар олишди, — дейди «Чўнғара» МФЙ ёшлар етакчиси Наврўзбек Бўрибеков. — Ўз навбатида нуронийлар, оила бекалари ҳам соғлиғини назоратдан ўтказиб, эҳтиёжга қараб амалий маслаҳатлар ҳамда тиббиёт муассасаларида даволаниш учун йўлланмалар олишди.

Умуман олганда, тиббий кўрикда маҳалла аҳолисининг 100 нафардан ортиғига саломатлигини яхшилаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.

Айтиш жоиз, бугунги кунда ушбу маҳалладаги 426 та оилада 1667 нафар ҳамюртларимиз истиқомат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?