Чирчиқдаги муҳим завод 24 дақиқада сотилиб кетди. Кимошдининг бошқа иштирокчилари ҳатто таклиф ҳам бермаган

09:11 13 Сентябр 2024 Иқтисодиёт
420 0

11 сентябр куни бўлиб ўтган электрон аукционда «Электртармоққурилиш» АЖнинг Чирчиқ металл тузилмалар заводи бино ва иншоотлари сотилди.

Чирчиқ металл тузилмалар заводини аукционда ягона нарх таклифини берган «UET CONSTRUCTION» МЧЖ 39,9 млрд сўмга сотиб олди. Бу ҳақда «Э-аукцион» сайтидаги маълумотларга асосланиб хабар бериш мумкин.

Маълум бўлишича, компания муҳандислик иншоотлари қурилиши билан шуғулланади, устав капитали – 1,2 миллиард сўмни ташкил этади.

Kun.uz сайтининг ёзишича, кимошди савдоси 24 дақиқа давом этган ва унда 39,9 миллиард сўм (бошланғич баҳодан 5 фоиз юқори) нарх таклифини берган «UET CONSTRUCTION» МЧЖ ғолиб деб топилган. Савдо вақтида бу корхонадан бошқа иштирокчилар таклиф бермаган.

Объект Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри Трансформаторчилар кўчасида жойлашган бўлиб, 4,6 гектар майдонни эгаллаган. Инвестор объектнинг сотилган якуний нархидан 50 фоизи миқдоридаги суммани 10 кун мобайнида тўлаши, қолган қисмини 6 ой муддат ичида тўлаши керак.

Компаниянинг расмий сайтида 1966 йилда Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақасидаги электр стансияларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишни таъминлаш стратегик мақсади билан «Ўзбекенерготаъмир» АЖ ташкил этилгани ва ушбу ширкат унинг давомчиси эканлиги билдирилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Миср ва Анголани таслим этгани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер