Африка пингвинлари 2036 йилга бориб, балиқ танқислиги сабаб йўқолиб кетиши мумкин
Африка пингвинлари жанубий Африка соҳиллари яқинида балиқ захираларининг кескин қисқариши туфайли жадал суръатда йўқолиб бормоқда. Бу ҳақда ТАСС ЖАРнинг Қўриқхоналар, ўрмон хўжалиги ва балиқчилик вазирлиги ҳамда Буюк Британиянинг Эксетер университети тайёрлаган ҳисоботга таяниб хабар берди.
Олимларнинг таъкидлашича, охирги 30 йилда Африка пингвинлари популяцияси 95 фоизга қисқарган ва тур йўқолиб кетиш арафасида турибди.
Асосий сабаб сифатида пингвинларнинг асосий озуқа манбаи — сардин ва анчоуслар популяциясининг камайиши натижасида юзага келган ва давом этаётган очлик кўрсатилмоқда.
«Ҳозирча илмий жиҳатдан тўлиқ тушунтириб бўлмаган сабабларга кўра, сардин ва анчоуслар ЖАР ва Намибия соҳилларидаги қатор ҳудудларни тарк этган. Бу ҳудудларда пингвинлар жойлашади ва бачадорлик даврини ўтказади», — дейилади ҳисоботда.
Маълум қилинишича, 2004–2011 йиллар оралиғида фақатгина ЖАР ҳудудида очлик сабаб 60 мингдан ортиқ пингвин нобуд бўлган. Ҳозир Африкада ёввойи табиат шароитида тахминан 20 мингга яқин пингвин қолган.
Жанубий Африканинг BirdLife South Africa номли экологик ННТ мутахассисларининг баҳолашича, 2036 йилга келиб Африка пингвинлари тур сифатида бутунлай йўқолиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг