Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими жорий этилади
«Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан қуйидаги шартларга жавоб берадиган чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадларини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилишни назарда тутувчи чет эл фуқароларининг даромадларини солиққа тортишнинг махсус солиқ режими жорий этилади:
- 50 минг АҚШ доллари миқдорида махсус йиғим тўлаш;
- Ўзбекистон Республикасидаги махсус ваколатли тижорат банкида банк ҳисобварағини ёки махсус ваколатли крипто-биржада крипто-ҳамён очиш.
Шунингдек, кетма-кет ўн икки ойлик давр давомида жами 30 календарь кундан кўпроқ Ўзбекистон Республикасида ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар улар мулк ёки ижара ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турар жой кўчмас мулк объектига эга бўлганда Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг