All

Яқин Шарқ давлатларидан 9,3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

ТИВ айни пайтда эвакуация асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлиб турган мамлакатлардан амалга оширилаётганини маълум қилди.

18:24 05 Март 2026
6 март куни қайси ҳудудларда ёмғир ёғиши айтилди

«Ўзгидромет» жума куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

17:58 05 Март 2026
Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институти ташкил қилинади

Ушбу институт «Тошкент фарма парк»да жойлашади ва олимларга бу ердаги корхоналар билан илмий тадқиқотларни ўтказиш учун шароит яратилади.

17:47 05 Март 2026
Қалбаки дорилар олди-сотдиси бўйича жавобгарлик кескин кучайтирилади

Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида бу бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш муҳим экани таъкидланди.

17:34 05 Март 2026
Маҳаллий маҳсулот сертификати бор тадбиркорларга давлат харидларида иштирок этишга рухсат берилади

Мутасаддиларга илғор хорижий тажриба асосида маҳаллий маҳсулот бўйича мезонларни тўлиқ қайта кўриб чиқиш топширилди.

17:27 05 Март 2026
«Тошкент фарма парк» ҳудуди яна 100 гектарга кенгайтирилади

Жанубий Кореялик ҳамкорлар ўтган йили мазкур кластерга қўшиб берилган 60 гектарни бошқарувга олиш таклифини берган.

17:17 05 Март 2026
Сардобада газ қувурлари тартибга келтирилмоқда

Кармана туманининг Сардоба маҳалласи “Обод шаҳар” дастурига киритилган. Табиийки, қатор ободонлаштириш ва реконструкция ишлари амалга оширилиб, кўчалар тартибга келтирилади.

17:06 05 Март 2026
Президентимиз брендли дориларни ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга чақирди

Буни рағбатлантириш учун брендларни олиб келишда ҳамкорларга тўланаётган бренд номидан фойдаланганлик учун тўлов – роялтидан солиқ 20 фоиздан 5 фоизга туширилади.

17:01 05 Март 2026
Қашқадарёда 4,5 минг дона қўлбола алкоголнинг савдога чиқиши тўхтатиб қолинди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

17:01 05 Март 2026
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

16:55 05 Март 2026
Ёшлар билан дилдан мулоқот

Чуст туманидаги Маданият саройида “Пайшанба — Ёшлар куни” муносабати билан кенг қамровли маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар ташкил этилди.

16:39 05 Март 2026
Асака туманида ёш фермерлар форуми бўлиб ўтди

Асака туманидаги “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинида аграр соҳада фаолият юритаётган ёш фермерлар иштирокида форум ташкил этилди.

16:36 05 Март 2026
Ўзбекистонда илк бор қон плазмасидан инсон альбуминини ишлаб чиқариш бошланади

Мазкур лойиҳа қиймати 30 миллион долларни ташкил этади.

16:35 05 Март 2026
Банкоматдаги ўғрилик охирига етмади

​​​​​​​Нурафшон шаҳри «Оппоқ» маҳалласидаги банкоматдан пул ўғирлаётган жиноятчи воқеа жойида қўлга олинди.

16:33 05 Март 2026
Наманганда МИБ ходимлари боди камерадан фойдалана бошлади

Мажбурий ижро бюроси шаҳар ва туман бўлимларига йигирмага яқин боди камералар топширилди.

16:25 05 Март 2026
Бўлғуси аскарлар ҳарбий хизматга кузатилди

Қарши шаҳрида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

16:21 05 Март 2026
Фармацевтика соҳасидаги айрим тадбиркорлар қатор солиқлардан озод этилади

Биологик фаол қўшимча ва косметика воситалари ишлаб чиқарувчилари ҳам хомашё, ускуна, эҳтиёт ва бутловчи қисмлар импорти божидан озод қилинади.

16:20 05 Март 2026
Спортсевар ёшлар учун замонавий марказ барпо этилди

Бухоро шаҳридаги яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби ҳудудида замонавий иншоот қад ростлади. У 3,5 миллиард сўм миқдоридаги маблағ эвазига барпо этилди.

16:17 05 Март 2026
“Ҳуқуқий автокарвон“: давлат хизматлари аҳолига яқинлашмоқда

Мирзаобод тумани адлия бўлими томонидан “Ҳуқуқий автокарвон” лойиҳаси доирасида “Оқолтин“ маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

16:15 05 Март 2026
Ўзбекистон ТИВ Озарбайжон ҳудудига қилинган ҳужум юзасидан жиддий хавотир билдирди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот қилди.

16:08 05 Март 2026

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер