Асака туманида ёш фермерлар форуми бўлиб ўтди

16:36 05 Март 2026 Жамият
372 0

Асака туманидаги “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинида аграр соҳада фаолият юритаётган ёш фермерлар иштирокида форум ташкил этилди. Тадбирда ёш фермерлар, томорқа эгалари ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этиб, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ҳосилдорликни ошириш ва замонавий агротехнологияларни амалиётга кенг жорий этиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар. Шунингдек, сувни тежовчи технологиялар, интенсив боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш йўналишидаги имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

— Бундай учрашувлар биз, ёш фермерлар учун жуда фойдали,-дейди тадбир иштирокчиси Нозимжон Шаробов. -Мутахассислар томонидан берилаётган тавсиялар орқали етиштирилаётган маҳсулот ҳосилдорлигини ошириш, замонавий технологияларни қўллаш имкониятларини янада яхши тушуниб олдик. Энг муҳими, давлат томонидан фермерлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлдик.

Форум ёшларнинг қишлоқ хўжалигига бўлган қизиқишини янада ошириш, уларни аграр соҳада фаол иштирок этишга рағбатлантириш ҳамда фермерликни замонавий ёндашувлар асосида ривожлантиришга хизмат қилди. Бундай мулоқот майдонлари тажриба алмашиш, илғор усулларни оммалаштириш ва соҳани янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер