Ёшлар билан дилдан мулоқот
Чуст туманидаги Маданият саройида “Пайшанба — Ёшлар куни” муносабати билан кенг қамровли маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар ташкил этилди. Унда мингга яқин йигит-қизлар иштирок этиб, иқтидорлар ўртасида расмлар танлови, китобхонлик мусобақалари, ҳунармандчилик кўргазмаси ўтказилди. Кўргазмада бир қатор имконияти чекланган ёшлар ҳам ўз қўл меҳнатлари билан яратган буюмларини намойишга қўйдилар. Бундан ташқари оталиққа олинган ёшлар билан учрашувда уларнинг муаммо ва таклифлари тингланди. Айни жараёнда фарзандларимиз бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан мутасадди раҳбарлар иштирокида амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

- “Ёшлар куни” доирасидаги бундай тадбирлар Наманганнинг барча туман ва шаҳарларида кўтаринки руҳда уюштирилди, -дейди Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси масъул ходими Ҳусанбой Пошшахонов. – Уларнинг аксариятида “Турон” мактаб театри республика танловининг ҳудудий босқичи ҳам ниҳоясига етказилиб, кейинги босқич иштирокчилари сараланди.
Айтиш лозимки, ҳар ҳафта пайшанбасида ўтказиш йўлга қўйилган “Ёшлар куни” тадбирлари келажагимиз эгаларининг бугунги ва эртанги турмушини намунали йўлга қўйиш, улар билан дилдан мулоқотда бўлиб, муаммо ва ташвишларига амалий кўмак бериши билан муҳим аҳамият касб этмоқда.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг