Бўлғуси аскарлар ҳарбий хизматга кузатилди
Қарши шаҳрида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Президентимизнинг 2026 йил 2 февралдаги тегишли қарори ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимлиги, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси масъуллари, Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги, соҳа фахрийлари, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Таъкидлаш жоиз, мамлакатимизда ўтган йиллар мобайнида ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзоларини уй-жой билан таъминлаш, моддий, ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш борасида катта ислоҳотлар амалга оширилди. Муддатли ҳарбий хизматчилар учун қатор имтиёзлар жорий этилди. Бу эса Қуролли Кучларимизнинг нуфузи янада ошиб, миллий армиямиз сафларида хизмат қилиш йигитларимиз учун нафақат бурч, балки ғурур ва ифтихор манбаига айланди.

- Ҳарбий хизматга бориш ўғлим Анварбекнинг энг катта мақсади эди, — дейди Қарши шаҳрилик Дилдора Собирова. – Бугун ана шу мақсади йўлида ватан хизматига йўл олмоқда. Фарзандимнинг бу қарори, албатта, она сифатида мени жуда ғурурлантиради. Барча йигитларимизга ватанга садоқат билан хизмат қилиб, ёруғ юз билан қайтишини тилайман.
Тадбирда муддатли ҳарбий хизматга йўл олаётган ўғлонларга эсдалик совғалари топширилди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг