Наманганда МИБ ходимлари боди камерадан фойдалана бошлади
Мажбурий ижро бюроси шаҳар ва туман бўлимларига йигирмага яқин боди камералар топширилди. Тизимда жорий этилган бу қурилмалар хизмат давомида учраши мумкин бўлган ноқулай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган бўлиб, ходимлар ижро жараёнлари чоғида, айтайлик, уйдан чиқариш ё киритиш, «снос» каби томонлар қаршилигига учраш эҳтимоли юқори бўлган вазиятларда қўл келади.
-Аввалроқ ҳар биримизга планшетлар берилган эди, улар маҳаллабай кесимида иш олиб боришда яхши самара беряпти, -дейди Давлатобод туман бўлими давлат ижрочиси Омадбек Эргашев. — – Бунда ижрога қаратилган объектни фото ва видеога олиш, монитор марказидаги мутахассислар билан тўғридан-тўғри гаплашиш имконияти яратилган. Эндиликда қўлланилаётган боди камера эса бюро ходимларининг фуқаролар билан одоб-ахлоқ нормаларига риоя этган ҳолда муомала қилишини таъминлаш ҳамда нохуш ҳолатларнинг олдини олишда катта роль ўйнайди.
Таъкидлаш лозимки, фаолият чоғида МИБ ходимларига нисбатан қаршилик кўрсатиш кўринишлари кўп бўлмасада учраб туради.Шундай пайтда боди камерадан фойдаланиш ижрочиларга асқотади. Белгиланган тартибга кўра, ходимлар қурилмани ҳар доим ўзи билан бирга олиб юрмайди. У зарурат туғилган ҳолатларда тақиб олинади ва ёзилган ҳар бир хатти-ҳаракат судда далил вазифасини ўтайди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг