Actual

Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Азизхон Шовкатов туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари билан шуғулланади.

10:14 11 Март 2026
Пентагон раҳбари Эронга қарши энг шиддатли зарбалар берилишини эълон қилди

Пит Хегсетнинг сўзларига кўра, бунинг учун энг кўп сондаги қирувчи ва бомбардимончи самолётлар, шунингдек, янада аниқроқ разведка маълумотларидан фойдаланилади.

21:05 10 Март 2026
Трамп Ҳўрмуз бўғози орқали нефть етказиб бериш тўхтатилса, Эронга зарбаларни кучайтириш билан таҳдид қилди

Америка етакчисининг сўзларига кўра, АҚШ «осон вайрон қилинадиган нишонларни» йўқ қилади, бу эса «Эроннинг давлат сифатида қайта тикланишини деярли имконсиз қилиб қўяди».

20:44 10 Март 2026
NYT: Эронга қарши ҳарбий операциянинг биринчи ҳафтаси АҚШга 6 миллиард долларга тушди

Республикачилар партияси вакиллари президент Дональд Трамп маъмурияти қўшимча маблағ сўрашини кутишмоқда.

16:26 09 Март 2026
Жанубий Корея расмийлари ноқонуний курьерларга қарши курашни кучайтиради

Қоидабузарларга жарима ва мажбурий депортация қилиниш хавфи бор.

13:03 09 Март 2026
АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруши туфайли нефть нархи бир ҳафтада 30 фоизга ошди

Bloomberg таҳлилчилари огоҳлантирмоқда: бу ҳали чегара эмас, дунё глобал энергетика хаоси ёқасида турибди.

12:40 09 Март 2026
Аёллар ва болаларнинг тазйиқ ва зўравонликдан ҳимояси янада кучайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини янада кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ҳамда янги ташаббуслар билан танишди.

22:13 03 Март 2026
Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги ва келгуси устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди

Aҳолининг 67 фоизи қишлоқларда истиқомат қилишини инобатга олиб, айнан қишлоқ жойларда қўшимча даромад манбаларини яратиш орқали ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш муҳим экани қайд этилди.

21:16 03 Март 2026
Шавкат Мирзиёев Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди

Давлатимиз раҳбари муборак ойда нуронийлар, ёлғиз ва эҳтиёжманд фуқаролар ҳолидан хабар олиш, оғир аҳволга тушиб қолган оилаларга амалий кўмак бериш эзгу қадрият эканини таъкидлади.

21:43 16 Февраль 2026
«Биз чекинмайдиган мажбурият». Рубио АҚШ Украинадаги келишув жараёнидан чиқмаслигини айтди

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Америка маъмурияти Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал этиш жараёнидан чиқиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.

17:58 14 Февраль 2026
АҚШ раҳбари Зеленскийни музокараларни тезлаштиришга ундади

АҚШ президенти Дональд Трамп Украина раҳбари Владимир Зеленский тинчлик келишуви масаласида фаол ҳаракат қилмаса, имкониятни қўлдан бой беришини билдирди.

15:59 14 Февраль 2026
Politico: АҚШ Россия билан тинчлик келишувисиз Украинага хавфсизлик кафолатлари бермайди

Хабарда айтилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп хавфсизлик кафолатларини Украина раҳбари Владимир Зеленскийга босим ўтказиш воситаси сифатида қўлламоқчи.

14:51 13 Февраль 2026
БМТ: Африкада 300 миллиондан ортиқ инсон тоза ичимлик сувидан маҳрум

Қитъа бўйлаб сув билан боғлиқ касалликлар инсонлар ҳаётига зомин бўлишда давом этмоқда.

22:30 12 Февраль 2026
Мадагаскарда «Гезани» циклони оқибатида 30 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди

Циклон 17 мингдан зиёд турар жойни вайрон қилди.

22:20 12 Февраль 2026
Сенатда ЕХҲТнинг махсус вакили билан учрашув бўлиб ўтди

Мулоқот чоғида одам савдосининг олдини олиш, жабрланганларни ҳимоя қилиш ва муносиб меҳнат тамойилларини таъминлаш соҳасида ЕХҲТ билан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

20:23 12 Февраль 2026
Колумбия президентига суиқасд уриниши бўлгани айтилди

Густаво Петро вертолётга ўқ узилиши мумкинлигидан хавотирланиб, қўнишни бекор қилган.

11:26 11 Февраль 2026
Толибон Афғонистоннинг янги Жиноят-процессуал кодексини қабул қилди

Ҳуқуқ ҳимоячилари унда айбсизлик презумпцияси йўқлигини, шунингдек, хўроз урушлари хотин-қизларни калтаклашдан кўра оғирроқ жазоланишини қайд этмоқда.

20:43 10 Февраль 2026
Трамп АҚШ–Канада ўртасидаги кўприкка мулкчилик ҳуқуқининг ярмини талаб қилди

Акс ҳолда, АҚШ президенти ўтиш йўлини очишга рухсат бермаслигини билдирди.

10:17 10 Февраль 2026
Марс ҳақида айрим ҳақиқатлар фош этилди. «Қизил сайёра» ўтмишда субарктик иқлимга эга бўлган

Янги тадқиқотларда Марснинг ўтмишдаги иқлими совуқ ва субарктик бўлганига алоқадор фактлар аниқланди.

19:34 08 Февраль 2026