NYT: Эронга қарши ҳарбий операциянинг биринчи ҳафтаси АҚШга 6 миллиард долларга тушди

16:26 09 Март 2026 Дунё
73 0

Эронга қарши бошланган ҳарбий кампаниянинг биринчи ҳафтаси АҚШ учун тахминан 6 миллиард долларга тушди, деб хабар бермоқда The New York Times.

Нашрнинг ёзишича, Республикачилар партияси вакиллари президент Дональд Трамп маъмурияти яқин орада Конгрессдан қўшимча молиялаштириш сўрашини башорат қилишмоқда.

Шу билан бирга, Эрон расмийлари амалдаги тузум бир қатор зарбалардан омон қолишига, АҚШ ва Исроил эса вақт ўтиши билан жанговар ҳаракатларни давом эттиришга бўлган қизиқишини йўқотишига ишонч билдирмоқда.

Таъкидланишича, ислом республикаси раҳбарияти махсус стратегияни танлаган: унинг моҳияти ҳарбий кампанияни душман учун ҳаддан ташқари қимматга тушадиган даражага келтиришдан иборат.

Америкалик қўмондонларнинг фикрича, яқин бир неча кун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Айнан шу вақт оралиғида Эрон бундан кейин ҳам сезиларли даражада жавоб ракета зарбаларини бериш қобилиятини сақлаб қола олиши ёки олмаслиги маълум бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?