Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди

14:01 27 Февраль 2026 Спорт
1457 0

Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақа бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг расмий сайтида хабар берилди.

“Пойтахтимиздаги ʼҲумо аренаʼ мажмуасида дзюдо бўйича ʼКатта дубулғаʼ таснифидаги нуфузли мусобақа старт олди. Бу йилги беллашувларда барча қитъалардан ташриф буюрган 400 нафарга яқин спортчи баҳс олиб боради”, — дейилади қўмита хабарида.

Қўшимча маълумот учун, бугун мусобақанинг биринчи куни доирасида эркаклар -60 ва -66 килограмм вазн тоифасида, аёллар эса -48, -52 ва -57 килограмм вазн тоифаларида баҳсларга киришадилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?