Бутунжаҳон жамияти Клавихонинг ўрта асрга оид қўлёзмаси нусхасини қайта нашр этади
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятига ўрта асрда ижод қилган муаллиф Руй Гонсалес де Клавихонинг ноёб асари нусхасини яратиш ҳуқуқи тақдим этилди.
У Испанияда китоб чоп этиш даври бошланишидан тахминан ярим аср олдин яратилган ва уни нашр этиш бир ярим асрдан кейин амалга оширилган.
Бугунги кунга қадар қўлёзманинг иккита рўйхати маълум. Иккаласи ҳам Испания Миллий кутубхонасида сақланмоқда.
«Бутунжаҳон жамияти раиси Фирдавс Абдухолиқовнинг Испанияга ташрифи давомида ушбу ноёб асарларни ўз кўзимиз билан кўриш, шунингдек, Испания Миллий кутубхонаси қўлёзмалар бўлими директори, Хавер Докампо Капилла билан музокара ўтказиш имкониятига эга бўлдик. Ўтказилган музокара натижаларига кўра, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятига кундаликнинг қўлёзма нусхасини яратиш ҳуқуқи берилди», — дея таъкидлади ”Mueller&Schindler" нашриёт уйи Президенти Шарлотта Крамер.
Қўлёзма нусхаси Австриянинг "Muller & Sсhindler" нашриёт уйи ва Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси билан ҳамкорликда нашр этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон тарихи ва унинг буюк шахсларига бағишланган ажойиб асарларни қайта нашр этиш лойиҳаси Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти фаолиятининг янги йўналиши ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг