Бухородаги «чигирткалар босқини» юзасидан маълумот берилди
Иллюстратив фото
Бухоро вилоятининг айрим ҳудудларига минглаб чигирткалар ёпирилгани тўғрисидаги ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан ФВВ матбуот хизмати маълумот берди.
Унга кўра, вилоят ҳудудида зарарли чигирткалар тарқалганлиги бўйича вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга асосан, вилоят ФВБ, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар воқеа жойига етиб бориб, ҳудудларда 15 та махсус техника ёрдамида кимёвий ишлов бериш амалиёти бажарилган.
Берилган маълумотга кўра, ҳозирда ушбу зараркунанда ҳашаротлар билан боғлиқ вазият тўлиқ назоратга олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг