Бухорода суд тизими ходими пора билан қўлга тушди

Бухорода суд тизими ходимининг ноқонуний ҳаракати фош бўлди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг архив мудири ички ишлар органлари томонидан Жиноят Кодексининг 237 ва 238-моддалари билан қўзғатилиб, ЖИБ Когон шаҳар суди томонидан кўриб тамомланган жиноят иши бўйича судланувчига суд тизимида ишловчи ваколатли танишлари орқали енгиллик яратиб бериш ҳамда келгусида ҳукмни ўзгармаслигини ваъда қилиб, эвазига 700 АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 100 АҚШ доллари олган.
Шундан сўнг, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда архив мудири қолган 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг