Бухорода қарийб 300 млн сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланган тадбиркор фош қилинди

12:28 01 Декабрь 2025 Жамият
193 0

Бухоро шаҳрида 292 миллион сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.

Унда айтилишича, шаҳарнинг «Шаюл Олам» МФЙ Қарши дарвоза кўчасида жойлашган ЙТТ «З. М. Ж.»га қарашли «О.» номли сауна биносида табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилган.

Текширув давомида истеъмолчи ҳисоблагичдан ташқари резина шланг орқали тармоққа уланиб, табиий газдан қонунга зид равишда фойдаланиб келаётгани фош қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 292 миллион 473 минг сўм зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган ҳамда барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер