Бухорода 5 та бозор маъмуриятига чора кўрилди
Фото: Экология вазирлиги
Бухоро вилоятида чиқиндиларни жойлаштириш ва улардан фойдаланиш талабларини бузган 5 та бозор маъмуриятига чора кўрилди.
Бухоро вилоятида чиқиндиларни жойлаштириш ва улардан фойдаланиш талабларини бузган 5 та бозор маъмуриятига чора кўрилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Экология вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги, вилоят Экология бошқармаси тезкор гуруҳи масъуллари ҳамда вилоят Ички ишлар ва Миллий гвардия бошқармалари вакиллари иштирокида ҳудудларнинг санитар ҳолати юзасидан экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Рейд давомида Когон шаҳри, Шофиркон ва Ғиждувон туманларида жойлашган озиқ-овқат ҳамда буюм бозорлари санитария талабларига жавоб бермаслиги, санитар тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш талаблари бузилгани аниқланган. Ҳолат юзасидан «Ғиждувон деҳқон бозори», «Когон савдо маркет», «Когон Соҳибкор деҳқон бозори», «Шофиркон деҳқон бозори» ва «Шофиркон савдо комплекси» маъмуриятининг жами 5 нафар мансабдор шахсларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли суд органига тақдим этилган.
Шунингдек, ўрганишда бир қатор фуқаролар томонидан белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш ҳолатлари аниқланиб, ҳар бир ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва БМҲнинг 1 баравари, яъни 375 минг сўмдан жарима қўлланилган.
«Бу каби кучайтирилган экологик назорат рейд тадбирлари вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам давом этмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг