Бухоро вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш механизмлари ўрганилди

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Эркин Гадоев хизмат сафари билан Бухоро вилоятида бўлиб, Когон туманидаги «Нуртекс» МЧЖ ҳамда «Лия Текстиле» МЧЖ фаолияти билан танишди. Ишлаб чиқариш қувватини ошириш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини билдирди. Шу билан бирга, мавжуд муаммолар ва уларни самарали ҳал этиш йўллари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Сенатор ҳудудда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, тадбиркорлик субъектларига яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда қўллаб-қувватлаш механизмларининг амалиётдаги натижаларини ўрганди.
Шу билан бирга, учрашув давомида Сенатнинг 10-ялпи мажлисида муҳокама этилган қонунлар мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнларига замонавий технологияларни жорий этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий хомашё базасидан самарали фойдаланиш ва янги иш ўринларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг