Бухоро ССБга янги бошлиқ тайинланди

Фото: ССВ
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Олтиев Элёр Дониёрович Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Элёр Олтиев 2011 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг бакалавриат босқичини, 2017 йил Бухоро давлат тиббиёт институтининг клиник ординатурасини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасида бошлаган.
Турли йилларда Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида бош мутахассис, бўлим бошлиғи, Когон шаҳар ва Қоракўл туман тиббиёт бирлашмалари бошлиғи, шунингдек Болалар миллий тиббиёт маркази директорининг ҳудудлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазирлигида бошқарма бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи каби қатор масъул лавозимларда ишлаган.
Тайинловга қадар у Миллий тиббиёт маркази директорининг ҳудудлар билан ишлаш бўйича ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг