Бу овозлар менга бегона эмас — бир гуруҳ ижодкорлар аҳоли хонадонида бўлди
Ўзбекистон Республикаси бўйлаб “Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон — ёшлари бирлашайлик” шиори остида маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Шу мақсадда бир гуруҳ “Маърифат” тарғиботчилари, зиёлилар, олимлар ва санъаткорлар Навоий вилоятига етиб келди.
Ташриф давомида Ижтимоий- маънавий тадқиқотлар институти раҳбари ўринбосари Мунира Қаҳҳорова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова, Ўзбекистон халқ артисти Одина Нарзуллаева ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бўлим бошлиғи Фароғат Худойқуловалар “Меҳр-саховат” лойиҳаси доирасида кам таъминланган оилалар хонадонларида бўлди.
Баҳодир Темиров ва унинг турмуш ўртоғи меҳмонларни кўзда ёш билан кутиб олишди. Отахон 66 ёшда, бир неча йилдан буён кўриш қобилияти чекланган.
“Кўзим кўрсайди, сизларни кўра олса эдим, Навоийни айлантирардим. Хаёлимга кирмаган нарсалар бўлди, бугун.Уйимга меҳмон бўлиб келганларни телевизорларда ёки радиода исмларини эшитганман. Бу овозлар менга бегона эмас.
Бутун умр ҳайдовчилик қилиб, дунё кезган одамман. Санъатни жуда ҳам яхши кўраман. Кайфиятим жуда ҳам кўтарилди. Рости пойтахтдан шундай инсонлар уйимга келишини, меҳмон бўлишини, мен учун ашула айтиб беришини кутмаган эдим”, деди отахон.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг