Бу масала миллатимиз, халқимизнинг генофондини сақлашни конституциявий асосда алоҳида ҳимоя қилинадиган соҳага айлантириш билан боғлиқ — Шавкат Мирзиёев

11:58 18 Март 2022 Сиёсат
670 0

Фото: president.uz

Президентимиз соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларимизни қўллаб-қувватлаб, амалий ёрдам бериб келаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Германия тараққиёт банки, UNICEF, ISAID, COVAX, JICA, TIKA, KOICA, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Саудия ривожлантириш жамғармаси ва кўплаб бошқа ҳамкор ташкилотлар вакилларига миннатдорлик билдирди.

«Биз бугунги мулоқотни ўтказишга узоқ тайёргарлик қилдик, ҳам шифокор, ҳам беморларнинг фикрларини эшитдик.

Кенг жамоатчиликдан, халқаро экспертлардан кўплаб таклиф ва мулоҳазалар олдик.

Ташкил этилган «колл марказ»га 25 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушди.

Улар орасида алоҳида аҳамиятга молик бўлган яна бир муҳим масала кўтарилган бўлиб, ижозатингиз билан, аввало шу ҳақда тўхталиб ўтмоқчиман», деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев:

«Бу масала соғлиқни сақлаш тизимининг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, аҳоли, айниқса, миллатимиз, халқимизнинг генофондини сақлашни конституциявий асосда алоҳида ҳимоя қилинадиган соҳага айлантириш билан боғлиқ.

Ҳаммамизга маълумки, бугунги кунда инсон ва унинг қонуний манфаатлари ҳамда конституциявий ҳуқуқлари Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ва изчил ислоҳотларнинг марказига қўйилмоқда.

Инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари жамиятимизда олий қадрият ҳисобланади.

Амалдаги Конституциямизнинг 40-моддасида «Ҳар бир киши малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга», деб белгилаб қўйилган.

Ишончим комил, биз халқимиз соғлиғини сақлаш соҳасида улкан мақсад ва вазифаларни олдимизга қўяётган ҳозирги шароитда, ушбу конституциявий модданинг ўзи етарли эмас.

Бугун замон биздан тиббиёт тизимимизнинг конституциявий асосларини янада мустаҳкамлашни талаб этмоқда».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер