Бу йил қалампир экспорти баракали бўлади
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Республикамизда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шароит ўз самарасини бермоқда. Жумладан, Хитойнинг «Xinjiang Тian jiaо Hong аn Agricultural» қўшма корхонаси томонидан экилган қалампир маҳсулотини йиғиб олиш мавсуми бошланди. Бунинг учун эрта баҳордан 400 нафар ишчилар самарали меҳнат қилмоқда.

– Андижон вилоятининг Жалақудуқ ва Олтинкўл туманларидаги 600 гектардан иборат майдонда 29 млн. долларлик лойиҳа асосида 4 хил навдан иборат қалампир ҳосилини етиштирдик, – дейди иш юритувчи Донг Хун Вей. – Самарали меҳнатимиз эвазига гектаридан 20 тоннагача хирмон кўтардик. Қалампирни қуритиб олгунимизча қурилиши давом этаётган корхонамиз фойдаланишга топширилади. Келгуси йилдан дала майдонимиз 2 минг гектарга кенгаяди.
Корхона қалампир маҳсулотини экиб, ҳосилни қайта ишлаш орқали озиқ-овқат ва саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Тайёр маҳсулотнинг барчаси Европа давлатларига экспорт қилиниши кўзда тутилган.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг