Бу йил кичик ва ўрта бизнес лойиҳалари инфратузилмаси учун 1,5 трлн сўм ажратилади
Яратилган шароитлар ҳисобига уч йилда 250 мингта янги корхона иш бошлади. Уларнинг кўпчилиги «оёққа туриб», фаолиятини кенгайтириши учун ер ва бино керак. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан соҳанинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш ва ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган учрашувида маълум қилинди.
«Ҳокимлар ерларни танлашда, энг аввало, кенгайиш истагида юрган, лойиҳаси тайёр тадбиркорлар сўраган жойларни аукционга чиқариши зарур», деди Президент.
Масалан, Юнусободдаги «Мингбоев роботикс» корхонаси ногиронлиги борлар учун протез ва экзо-скелетлар ясаб, 100 га яқин одамни фаол ижтимоий ҳаётга қайтарган. Тадбиркор фаолиятини кенгайтириш учун ногиронлиги бўлган одамлар бемалол кириб-чиқиши учун қулай жой сўраган.
Бундай юқори технологияли маҳсулот яратадиган тадбиркорларга 10 минг квадрат метргача бўлган давлат объектлари 5 йилга бепул ижарага берилиши белгиланди.
Шу билан бирга, бу борада янги тизим жорий қилинади: 15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилади. Янги биноларнинг 1-2-қаватлари тадбиркорларга сотилади.
Ушбу туманларда давлат идораларидан бўшайдиган 150 та бино аукционда тадбиркорларга таклиф қилинади.
Бу йил кичик ва ўрта бизнес лойиҳалари инфратузилмасига ажратилиши белгиланган 1 триллион сўмга қўшимча 500 миллиард сўм ажратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг