Британия янги Бош вазирни сайламоқда
Фото: JONATHAN HORDLE/ITV
Британия парламентида «торилар» (Консерватив) партияси 358 ўринга эга. Қонунчиликка кўра, парламентда ҳукмрон партия Бош вазир номзодини кўрсатади.
Британияда ҳали парламент сайлови ўтказилмайди. Кейинги парламент сайлови 2025 йил ўтказилиши белгиланган. Шунга кўра амалдаги ҳукмрон партия Борис Жонсон ўрнига, янги номзодни тақдим этмоқда.
Партиянинг номзод кўрсатиш сайлови финал босқичга етди. Финалга икки номзод Риши Сунак ҳамда Лиз Трасс чиқди. Финалда ғолибни консерватив партиянинг оддий аъзолари аниқлашади. Партия билети бор британияликларга бюллетень жўнатилади, улар бюллетенни тўлдириб қайтариб жўнатишади.
Ғолиб 5 сентябрь куни аниқланади. Борис Жонсон қироличага истеъфоси ҳақида маълум қилиб, янги Бош вазирни таништиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг