Британия Венесуэла билан зиддиятда Гайанани қўллаб-қувватлаш учун ҳарбий кема жўнатади

10:24 25 Декабрь 2023 Дунё
466 0

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги HMS Trent Рождестводан кейин Гайанада қўшма машғулотларда иштирок этишини тасдиқлади. Британия Ҳамдўстлиги аъзоси бўлган Гайана Жанубий Америкадаги инглиз тилида сўзлашувчи ягона давлатдир.

HMS Trent патрул кемаси наркотик контрабандачиларни қидириш учун Кариб денгизига йўл олганди.  Аммо Венесуэла ҳукумати декабр ойи бошида Гайана ҳудудининг учдан икки қисмини ташкил этувчи 159 квадрат километрлик Эссекибо ҳудудини аннекция қилиш билан таҳдид қилганидан кейин кема йўналишини ушбу мамлакат томон ўзгартирган.

Венесуела узоқ вақтдан бери Эссекибога даъво қилмоқда. Минтақа нефт, олтин, олмос ва бокситга бой ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер