Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару уй қамоғига олинди
Фото: Bloomberg
Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқларини қайта-қайта бузгани учун уй қамоғига жойлаштирилди. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Болсонару яқинда ўз тарафдорлари билан митингда иштирок этган ва нутқини ўғлининг телефони орқали узатган. Бу эса унга нисбатан илгари берилган тақиқни бузиш деб топилган.
Юқори суд томонидан қабул қилинган янги қарорга кўра, эндиликда:
— Болсонару мобил телефондан фойдалана олмайди;
— суд рухсатисиз меҳмон қабул қилиши тақиқланади;
— ҳар қандай кейинги бузилишлар эса қамоқ жазоси билан якунланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Жаир Болсонару 2022 йилги президентлик сайловларидан сўнг давлат тўнтаришини режалаштиришда айбланмоқда. Мазкур иш бўйича суд ҳукми яқин ҳафталарда эълон қилиниши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг