Божхона режимининг афзалликлари: имконият ва қулайликлар

Давлат божхона қўмитаси томонидан
Тадбирда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари, матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Дарвоқе, медиа турнинг айнан ушбу корхонада ўтказилиши бежиз эмас. Чунки, мазкур корхона «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимининг афзалликлари ва имкониятларидан самарали фойдаланиб келмоқда.
Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва экспортни қўллаб-қувватлаш, қўшимча ишчи ўринларини яратиш мақсадида, кенг кўламли ишлар олиб борилиб, тадбиркорларга бир қанча қулайлик ва
Рақамларга кўра, ўтган 2021 йилда ва 2022 йилнинг дастлабки ярми давомида 12 мингдан ортиқ тадбиркорларимиз томонидан 5,7 млрд. долларлик турли хил технологик асбоб-ускуналар импорт қилинган. Бу товарни қайта ишлаш учун жуда катта имконият, деганидир.
2022 йилнинг 6 ойи давомида 112 та тадбиркорлик субъекти томонидан 260 млн. АҚШ долларига тенг бўлган товарлар «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимига расмийлаштирилиб, 239 млн. АҚШ долларига тенг қайта ишланган тайёр маҳсулотлар
Ривожланган мамлакатларнинг ташқи савдосида «Божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимининг ўрни юқори ҳисобланади.
Мисол учун, қайта ишланган маҳсулотларининг умумий экспортдаги улуши Хитойда 35 фоизни (872 млрд
Бу борада Ўзбекистонда ҳам мавжуд салоҳиятдан фойдаланиб, юқори кўрсаткичларга эришиш мумкин. Бунда Президентимизнинг жорий йил 25 апрелдаги «Божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимини қўллашни соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони муҳим роль ўйнамоқда.
Фармон билан товарларни қайта ишлаш операциялари рўйхати қадоқлаш, ўраш, саралаш, тозалаш, бошқа товарларга мослаштириш ва ускуналарни модернизация қилиш хизматлари билан тўлдирилди.
Энг катта енгилликлардан бири мазкур жараёнларни амалга оширишда тадбиркорлар ҳеч қандай божхона тўловлари тўламайди.
Товарлар экспортида қўлланиладиган божхона йиғимлари ставкалари, имтиёз (шу жумладан, темир йўл тарифлари бўйича), преференциялар, субсидия ва компенсацияларни қайта ишлашдан ҳосил бўлган тайёр маҳсулотлар
Авваллари товарларни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган маҳсулотларни
Товарларни қайта ишлашда мувофиқлик сертификати, санитария-эпидемиологик хулоса ҳамда махсус иқтисодий зона иштирокчилари ва ваколатли иқтисодий операторлар томонидан божхона тўловлари таъминоти (суғурта полиси, банк кафолати, гаров шартномаси, кафиллик хати) талаб этилмайди.
Авваллари товарларни ушбу режимга расмийлаштиришда товар импортида қандай ҳужжат талаб қилинган бўлса, шу ҳужжатларни божхона органига тақдим этиши лозим эди.
Албатта бу тадбиркорларда қўшимча вақт ва маблағ сарфига олиб келган. Энди бу қийинчилик ва муаммолар ҳам тарихга айланди.
Шу вақтга қадар тадбиркор 1 та
Муҳим жиҳатлардан яна бири шундаки, қайта ишлаш бўйича тайёр маҳсулотларнинг чиқиш меъёрларини тадбиркорлар томонидан белгиланиши жорий этилди.
Бугунги кунга қадар, қайта ишлаш маҳсулотларини чиқиш нормалари ваколатли орган томонидан амалга оширилиши белгиланган эди. Лекин, тадбиркорлар қайта ишланадиган товарлари бўйича ваколатли органни топа олмасдан вақт йўқотишарди. Энди эса ушбу ваколат тадбиркорларнинг ўзига берилди.
Алоҳида таъкидлаш мумкин бўлган жиҳатлардан яна бири, қайта ишлашдан ҳосил бўладиган чиқиндиларни «эркин муомалага чиқариш»да божхона божи қўлланилмайди.
Эндиликда а
Яна бир янгилик - хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, товарларни таъмирлашда тадбиркорларга қайта ишлаш рухсатномасини олиш талаб этилмайди.
Алоҳида қайд этиш жоизки, Фармонда тадбиркорлар учун яратилган бу каби енгиллик ва қулайликлар аксарият мамлакатларда мавжуд эмас. Шундай экан, бу каби имкониятдан унумли фойдалана билиш зарур.
Медиа-турнинг бош мақсади ҳам тадбиркорларга ушбу қулайликларни яқиндан етказиш, журналистлар орқали кенг жамоатчиликка таништиришни назарда тутган эди. Ушбу қулайликлар биргина “Quality Electronics” қўшма корхонаси фаолияти мисолида йиғилганларга батафсил тушунтириб берилди.
Ўзаро жонли мулоқотларга бой тарзда ўтган медиа тур давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга
Ташкил этилган бу каби медиа-турларда журналистлар энг аввало мавзунинг ичига кириб бориш ва ҳар бир детални пухта ўрганиш имконига эга бўлишди. Бу эса табиийки, улар томонидан тайёрланадиган материалларнинг янада батафсил ва таъсирчан бўлишига хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг