Бош прокуратурада идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди

Давлатимиз раҳбарининг “Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда “Республикадаги криминоген вазиятни кундалик таҳлил қилиш фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатлар ижроси бўйича Бош прокуратурада Президент маслаҳатчиси Д.Қодиров бошчилигида идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди.
Видеоселектор тарзида бўлиб ўтган мазкур йиғилишда Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, соҳага масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари ва масъул ходимлари, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлари, прокурорлари ва ички ишлар бўлинмалари бошлиқлари ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди.
Қарорлар мазмун ва моҳияти тўлиқ ёритилиб, криминоген вазиятни кундалик таҳлил қилиш ва манзилли назорат тадбирларини амалга ошириш орқали маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишни таъминлаш, бу борада "маҳаллабай" манзилли чоралар натижадорлигини оширишнинг янгича механизмлари кўрсатиб ўтилди.
Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда йўл қўйилган хато ва камчиликлар аниқ рақамлар ҳамда мисолларда кўрсатиб ўтилиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.
Жумладан, жиноятлар оғирлик даражаси ва тоифасига асосан “республика – вилоят – туман” тамойили асосида мувофиқлаштирилиши ва қатъий назорат тизими йўлга қўйилиши таъкидланиб, масъулларга бу борада аниқ топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, Миллий гвардиянинг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар лавозимлари ва 2 мингта штат бирлиги Ички ишлар вазирлиги тузилмасига ўтказилгани маълум қилиниб, ички ишлар органлари томонидан вояга етмаганлар билан “Оила – маҳалла – мактаб” тамойили асосида манзилли ишлаш йўналишида аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг