Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 3-октабр куни Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида «Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Муҳокамада сенаторлар, масъул вазирлик ва идоралар вакиллари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари ва Ёшлар парламенти аъзолари иштирок этди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишнинг институциявий ҳамда ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга бугунги кунда болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини янада кучайтириш, уларни жинсий зўравонликдан ҳимоя қилиш, жиноят процессида гувоҳ сифатида жалб этишнинг аниқ механизмларини белгилаш зарурати юзага келмоқда.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида болаларга нисбатан Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига вояга етмаган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ қилишнинг бир кун мобайнидаги умумий давомийлигини ҳамда уларни сўроқ қилиш жараёнида қонуний вакилларнинг иштирок этиши тартибини белгиловчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Муҳокама жараёнида сенаторлар томонидан ушбу Қонун жиноятларнинг олдини олишга, содир этиладиган жиноятлар учун жазонинг муқаррарлигини таъминлашга, шунингдек, болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилиши таъкидланди.
Мажлис якунида кун тартибидаги масала юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг