Болаларни ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси қўмитага қайтарди
Иллюстратив фото
Бугун, 17 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
Қонун лойиҳасида таълим ташкилотида болаларни тарбиялаш, уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятлар зиммасига юклатилган шахс томонидан тарбия ва таълим бериш жараёнида болага нисбатан зўравонлик ҳолатлари содир этилганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши кўзда тутилган.
Шунингдек, васий ёки ҳомий ўз яшаш жойини ўзгартирмоқчи, шу жумладан бошқа мамлакатга кўчиб кетмоқчи бўлса, васийлик ва ҳомийлик органининг ёзма рухсати ва васийликка олинган 10 ёшга тўлган боланинг розилиги талаб этилиши ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола фойдасига ота-онадан ёки уларнинг биридан ундирилиши белгиланган алимент миқдорини камайтириш бўйича ишларда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари вакилининг иштироки белгиланмоқда.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бўлинмалари ота-она ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслардан боланинг соғлиғини тиклаш ва реабилитация қилиш учун қилинган қўшимча харажатларни бола фойдасига ундириш ҳақида киритилган аризалар бўйича давлат божи тўлашдан озод этилмоқда.
Шу билан бирга, етим бола ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси яшайдиган жойга рўйхатга қўйганда ҳам давлат божи тўлашдан озод этиш таклиф қилинмоқда.
Мажлисда депутатлар лойиҳа юзасидан айрим эътирозларини билдириб, ундаги баъзи моддаларни қайта ишлаш ва маромига етказиш бўйича таклифлар илгари сурилди. Узоқ давом этган муҳокамалар ва савол-жавоблардан сўнг, қонун лойиҳаси масъул қўмитага қайтарилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг