Болалар марказий поликлиникаси фойдаланишга топширилди

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фурқат тумани тиббиёт бирлашмасида шифокорлар, патронаж ҳамширалари иштирокида «Соғлом овқатланиш ярмаркаси» бўлиб ўтди. Унда туман тиббиёт бирлашмаси, барча оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиника ходимлари қатнашди. Шунингдек, юзма-юз мулоқотга соғлом турмуш тарзига амал қилиш орқали бахтли умргузаронлик қилаётган 60 га яқин оилалар вакиллари таклиф этилди.
— Тиббиётда сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар туфайли бизнинг масканда ҳам жаҳон андозалари даражасида шароит яратилди, — дейди Фурқат тумани марказий поликлинка мудири Барнохон Отабоева. — Айни пайтда бу ерда 30 минг нафардан зиёд аҳолига бирламчи тиббий хизматлар кўрсатилмоқда. Поликлиникада сифатли хизмат кўрсатиш кўламини ошириш мақсадида тор доирадаги барча мутахассислар жамланган.
Ушбу тадбирда «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2024 йил иккинчи мавсумида ғолиб топилган туман болалар марказий поликлиникаси биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг