Боку шаҳрида ўтказилган XIII Халқаро муғом фестивалида ўзбекистонликлар совриндор бўлди
Жорий йилнинг 16-23 май кунлар Озарбайжон Республикасининг пойтахти Боку шаҳрида XIII Халқаро муғом фестивали бўлиб ўтди.
Мазкур фестивалда Ўзбекистон Республикасидан Маданият ва туризм вазирлиги тасарруфидаги Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, Наманган вилоятининг 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби, Бухоро вилоятининг мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб интернати ҳамда Ромитан туманидаги 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг 16 ёшгача бўлган 6 нафар ўқувчилар иштирок этди.
Фестиваль якунларига кўра, ўнга яқин давлатлар орасидан 6 нафар иштирокчидан бир нафари Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Умаржон Акмалов 1-ўринни, икки нафар Наманган вилоятининг 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Мадина Каримжонова ҳамда Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Сардор Нарзуллаевлар 2-ўринни, шунингдек, бир нафар Абдурауф Фитрат номидаги Бухоро мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчиси Оғабек Ахтамов фахрли 3-ўринни эгаллади.
Шу билан бирга, фестивалнинг “Энг ёш муғом ижрочиси” сифатида Р.Глиер номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби ўқувчиси Умаржон Акмалов эътироф этилди.
Боку шаҳрида XIII Халқаро муғом фестивалида иштирок этган ёш муғомчиларни муваффақиятли иштироки билан Маданият ва туризм вазирлиги муборакбод этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг