“Биз бу мусобақани яхши кўрамиз” — Равшан Ҳайдаров
Бугун, 6 январь куни Саудия Арабистонида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги U-23 Осиё чемпионати старт олади. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси турнирдаги иштирокини 7 январь санасидан бошлайди.
U-23 Осиё чемпионати олдидан “C” гуруҳида иштирок этувчи жамоалар бош мураббийлари ва етакчи футболчилари билан матбуот анжумани ташкил этилди. Ушбу маросимда Ўзбекистон делегацияси номидан бош мураббий Равшан Ҳайдаров ва ярим ҳимоячи Сайдумарҳон Сайднуруллаев иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий сайтида маълумот берилди.
Равшан Ҳайдаров фикрлари
“Ассалому алайкум. Аввало, шу мусобақада иштирок этаётганимиздан хурсандмиз. Ташкилий томондан ҳаммаси ажойиб, OFK ҳамда маҳаллий ташкилий қўмитага миннатдорчилик айтаман, барча жамоаларга омад тилайман.
Биз бу мусобақани яхши кўрамиз ва ҳурмат қиламиз. Бу турнирда рейтингимиз баланд, ҳамиша юқори натижалар қайд этиб келамиз. Ўйлайманки, бу галги мусобақада ҳам муносиб иштирок этиб, юқори натижага эришамиз.“
Сайдумарҳон Сайднуруллаев фикрлари
“Тайёргарлик яхши бўлди. Биз дастлаб Тошкентда, сўнг Қатарда йиғин ўтказдик. Адаптация етарли бўлди. Асосий мақсадимиз — мусобақада муносиб қатнашиб, юқори натижа қайд этиш.
Ички муҳит ажойиб, ҳамма яхши кайфиятда. Олдимизда қандай турнир турганини биламиз, жамоамиз мусобақага 100 фоиз тайёр.“
Гуруҳдаги рақиблар ҳақида
Журналистлар саволига жавобан, Равшан Ҳайдаров шундай деди:
“Албатта, гуруҳимизда кучли жамоалар тўпланган. Уларнинг тажрибалари ва имкониятларини биламиз. Ёш таркиб билан иштирок этаётганимизга қарамай, мен жамоамизга ишонаман. Футболчилар билан суҳбатда бу турнир уларга кўприк вазифасини ўтайди, деган фикрни билдирдим.“
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ўйинлари
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақадаги иштирокини 7 январь куни Ливан терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг