Биринчи марта Марсда ҳаёт аломатлари топилди
Фото: Imperial College London
НАСА ва Лондон Империал коллежи олимлари Марсда микроб жараёнлари изларини аниқладилар. Тадқиқотчилар Езеро кратери жинсларидаги минераллар ва органик моддаларни тасвирлаб беришди, бу қадимги кўл мавжудлигини ва Ердагини эслатувчи биокимёвий реакцияларни кўрсатиши мумкин.
Тадқиқотчилар “Bright Angel” деб номланган очиқ рангли ҳудуддаги тошларни таҳлил қилган. Маълум бўлишича, булар сокин сув муҳитида — қирғоқлар яқинида ёки кўл тубида ҳосил бўлган чўкинди қолдиқларидир. Органик углерод билан реакциялар натижасида пайдо бўлган, деб ҳисобланган жинслар ичидан темир-фосфат ва темир-сулфид минераллари билан бойитилган миллиметр ўлчамдаги шакллар топилган. Ердаги шунга ўхшаш жараёнлар кўпинча микроорганизмларнинг фаолияти билан боғлиқ.
2021 йилдан бери Езерода ишлаётган “Perseverance” аппарати аллақачон “Bright Angel”дан ядро олиб, келажакда намуналарни Ерга қайтариш миссияси учун уни капсулада сақлаган. Олимлар бу 2030 йилларда содир бўлишига умид қилмоқда.
“Бу олдинга катта қадамдир. Биз тавсифлашда ёрдам берган намуналар бугунги кунга қадар энг жозибалисидир”, — дейди Лондон Империал коллежи профессори Санжеев Гупта.
Буюк Британия космик агентлигининг Коинот тадқиқотлари бўлими раҳбари Метью Кук қўшимча қилишича, бу натижалар Марс микробиал ҳаётни қўллаб-қувватлагани эҳтимолини англатиши мумкин бўлган энг истиқболли далилдир.
“Хулоса чиқаришда эҳтиёткор бўлишимиз керак бўлсада, бу топилма бизни катта саволга жавоб беришга бир қадам яқинлаштиради: Биз коинотда ёлғизмизми?”, — дейди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Остонадаги кинотеатрда йирик ёнғин юз берди (+видео)
- Инсон ҳаётидаги босқичли даврлар. Қариш жараёни бир текис кечмаслиги маълум бўлди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг