“Бир байроқ остида” республика эстафетаси тадбирлари ўтказилди
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллари уюшмаси, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида жорий йилнинг 8-18 ноябрь кунлари “Бир байроқ остида” республика эстафетаси тадбирлари ўтказилди.
Рамзий байроқ 8 ноябрдан бошлаб юртимизнинг барча ҳудудларини қамраб олган ҳолда, уч йўналишда пойтахт томон ҳаракатланди.
Биринчи, Ғарбий йўналиш – 8 ноябрь куни байроқ эстафетаси Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқдан бошланиб, Хоразм, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари орқали;
Иккинчи, Жанубий йўналиш – байроқ 8 ноябрь куни Сурхондарё вилояти Сариосиёдан бошланиб, Қашқадарё, Самарқанд вилоятлари орқали;
Учинчи, Шарқий йўналиш бўйича 10 ноябр куни эстафета Андижон вилояти Хонободдан бошланиб, Фарғона, Наманган ва Тошкент вилоятларидан олиб ўтилиб, Тошкент шаҳрига етиб келди.
Барча ҳудудларда эстафета сафи миллий ғурур кўзларида, шаҳдида, ҳаракатларида акс этган юртдошларимиз билан кенгайиб борди. Мазкур ташаббус том маънода барчани бирлаштириб, умуммиллий ҳаракатга айланди.
Уч йўналишдан келган рамзий байроқлар ҳарбийлар, зиёлилар, маданият намоёндалари, спортчилар ва етакчи ёшлар иштирокида тантанали равишда кутиб олинди. Рамзий байроқ Бектемир тумани “Роҳат” пости, Мирзо Улугбек тумани “Янги Ўзбекистон” боғи мажмуаси, Чилонзор тумани “Эркин” пости ҳамда Янги Ўзбекистоннинг янги манзилларидан ўтиб, соат 17:00 да Тошкент шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” майдонига учта томондан кириб келди ва ягона байроқ остида бирлашди.
Кенг жамоатчилик вакиллари, зиёлилар, олимлар, шоирлар, адабиётшунослар, санъат ва маданият намоёндалари, спортчилар, ҳарбийлар, ёшлар билан гавжум майдонда катта байрам дастури ташкил қилинди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов давлат рамзларининг тарихий, маънавий ва тарбиявий аҳамияти ҳақида фикр билдираркан, эстафета лойиҳаси халқимизни ягона мақсад йўлида бирлаштириш, эзгу орзу ва интилишларга илҳомлантириш, ҳар қалбда миллий ғурур, ватанпарварлик ва садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлашга қаратилганини таъкидлади.
Тадбир гала-концерт форматида давом эттирилиб, ватанпарварлик, миллий ғурур, бирдамлик ҳақидаги куй-қўшиқлар барча-барчага кўтаринки кайфият, байрамона шукуҳ бахш этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг