«Барселона» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
Кеча, 13 декабрь куни Испания Ла Лигасининг 16-тур ўйинлари старт олди. Кун доирасида ўрин олган баҳсда «Барселона» клуби ўз майдонида «Хетафе»ни қабул қилди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида Каталония клуби катта устунликка эга бўлди. Ханс Флик бошчилигидаги жамоа дастлабки бўлимда рақиб дарвозаси томон 13 та зарба йўллади. Аммо ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимнинг 70-дақиқасида Рафинья ўйинда ҳисоб очди. Орадан 16 дақиқа ўтиб, унинг ўзи дублга эришди. Қайд этиш керакки, бу бразилиялик футболчининг жорий мавсумдаги иккинчи дубли бўлди.
Шу тариқа, ўйин «Барселона»нинг ғалабаси билан якунланди. Ушбу ғалабадан сўнг, Ламин Ямал етакчилигидаги жамоа 43 очко тўплаган ҳолда Ла Лига жадвалида яққол етакчига айланиб қолди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг